“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида депутатлар фаоллик кўрсатмоқда
08.11.2022, 15:02
Ўзбекистонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу билан жойлардаги яшил майдонларни кўпайтириш мақсад қилинган. Лойиҳа доирасида ҳудудларда кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга доир тадбирлар белгиланган.
Хоразм вилоятида ҳам ушбу лойиҳа асосидаги амалий ишлар жадал бошлаб юборилди. Мазкур лойиҳаларда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ташаббус кўрсатишмоқда.
Ҳазорасп туманида ҳам бу борада ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Халқ депутатлари O‘zLiDeP туман Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари "Минг отлиқлар" маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 100 тубдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар экдилар.
Кўчат экиш жараёнида ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароитига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Келгусида томчилатиб суғориш орқали кўчатларни парваришлашни ҳисобга олган ҳолда меъёрдан ортиқча сув талаб қилмайдиган дарахт турлари танлаб олинди.
Озода Қаландарова,
O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг