Бетон халқалар ишлаб чиқараётган қувалик тадбиркор фаолияти билан танишилди
10.11.2022, 15:52
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Қува туманида бўлиб, бир қатор корхоналар, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди.
Партия етакчиси учрашувлари давомида Қува туманидаги “Осиё бизнес ривожи” МЧЖда бўлиб, корхона ишчи-ходимлари билан мулоқот қилди. Ҳозирда мазкур корхона томонидан бетон халқалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда 10 нафарга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланган.
- Бетон халқалардан ясалган қудуқлар тупроқнинг мавсумий ҳаракати натижасида юзага келадиган оғир горизонтал ва вертикал юкларни кўтара олиши, ўрнатишнинг тез ва қулайлиги, камхаражатлиги билан бир қатор афзалликларга эга. Тупроқ босимига осонгина бардош бериши, мустаҳкам ва чидамлилиги билан маҳсулотимиз ўз харидорларини топган, - дейди МЧЖ вакили Олимжон Абдуллажонов.
Мазкур бетон халқалардан ясалган қудуқлар, унинг жойлашган жойига қараб бир қатор муҳим вазифаларни бажармоқда. Хусусан, канализация тизимидан узоқда жойлашган жойларда оқова сувларни турли элемент ва зарралардан тозалашга, сув танқис бўлган ҳудудларда ичимлик ва суғориш таъминотини яхшилашга, қувурларни тозалашга, шунингдек, аҳоли яшаш жойларида ўрнатилган канализация сувларини тортишга хизмат қилмоқда.
Учрашув давомида партия раҳбари томонидан масъулияти чекланган жамият фаолиятини ва маҳсулот турларини кенгайтириш, янги иш ўринларини кўпайтириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг