O‘zLiDeP Абдусалом Юсуповга бинони “ноль” қийматда сотиб олишда ёрдам беради

26.03.2018, 17:04

O‘zLiDeP Абдусалом Юсуповга бинони “ноль” қийматда сотиб олишда ёрдам беради

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш масалалари: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаси мутасаддилари ҳамда вилоятдаги  ёш тадбиркорлар иштирок этди.

Давра суҳбатида ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш давлатимизнинг бирламчи вазифаларидан бири экани, ёш тадбиркорлар дуч келаётган муаммо ва омилларни ўрганиш ва камчиликларни бартараф этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

–Уйимда мебель ишлаб чиқаришни йўлга қўйганман, – дейди ҳунарманд Абдусалом Юсупов. – Айни вақтда 10 нафарга яқин шогирдларим бор. Шу боис фаолиятимни кенгайтирмоқчиман. Давра суҳбатида мутасаддилардан Андижон шаҳри ҳудудида фойдаланилмай турган бинони “ноль” қийматда сотиб олиш ҳамда 50 миллион сўм кредит олишда кўмак сўраб мурожаат қилдим. O‘zLiDeP ташаббуси билан муаммоим ижобий ҳал этилди.

Тадбирда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+