Қорақалпоғистонда O'zLiDeP кубоги ғолиблари аниқланди
15.11.2022, 15:40
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан O'zLiDeP партияси ташкил қилинганлигига 19 йил тўлиши муносабати билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалари ўртасида "O'zLiDeP кубоги" учун спортнинг мини футбол ва қизлар орасида стол теннис тури бўйича спорт мусобақаси ташкил қилинди.
Мақсад эса ёшларимиз орасида соғлом турмуш тарзини такомиллаштириш, спортнинг оммабоплигига эришиш, ёшларни спортга кенгроқ жалб этиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишдан иборат.
Мусобақада университетнинг ёшлар масалалари маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори С.Алауатдинов, O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари К.Артиковлар инсон саломатлигини мустаҳкамлашда спортнинг тутган ўрни алоҳида эканлигини қайд этиб, мамлакатимизда спортга катта эътибор қаратилаётганлиги, спортчи ёшларимизнинг эришаётган муваффақиятларини ҳаётий мисоллар билан таъкидлаб ўтди.
Ўзига хос қизғин муросасиз кечган баҳсларда ғолиб жамоалар аниқланди. Унга кўра спортнинг мини футбол тури бўйича 3 ўрин биология факультетига, 2 ўрин иқтисодиёт факультетига насиб этган бўлса, 1 ўринга архитектура факультети муносиб деб топилди ва партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Бундан ташқари хотин-қизлар орасида ўтказилган стол теннис мусобоқасида ҳам ғолиб қизларимиз аниқланиб, уларга ҳам диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
Фикрингизни қолдиринг