Депутатлик эшитуви: Косондан хорижга қанча маҳсулот экспорт қилинди?

16.11.2022, 11:54

Депутатлик эшитуви: Косондан хорижга қанча маҳсулот экспорт қилинди?

Халқ депутатлари Косон туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида “Янги Ўзбекистон - рақобатбардош маҳсулотлар юрти” ғояси ва энг салоҳиятли маҳаллий корхоналарни ташқи бозорларга чиқишига йўл очиб бериш мақсадида “Тадбиркордан - экспортчигача” тамойили асосида “2022 йил - “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича туман ҳокимининг ўринбосари –инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Йўлдош Мейлиевнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, ўтган 10 ой мобайнида тумандаги “Косон бахт текстил” МЧЖ томонидан 14 млн 87 минг, “Бунёдкор” МЧЖ томонидан эса 6 млн 696 минг долларлик мато ва ип-калава маҳсулотлари Россияга, “Кoson Silk” МЧЖ томонидан 934 минг долларлик пилла толаси Хитой Республикасига, “Absolyut Gaz Oil” МЧЖ томонидан 187 минг долларлик суюлтирилган газ маҳсулоти Қозоғистон давлатига, “Косон ёғ экстракция” АЖ томонидан 159 минг долларлик ёғ маҳсулоти Тожикистонга, “Санни Ленд Экспорт” МЧЖ томонидан 9 млн 590 минг долларлик полиз маҳсулотлари, “Koson Zamin Export” МЧЖ томонидан 99 минг долларлик дуккакли дон маҳсулотлари Туркия давлатига, “Агротаъминот” МЧЖ томонидан 81 минг долларлик тарвуз ва қовун маҳсулотлари Озарбайжон ва Россия давлатларига экспорт қилинди. Йил якунига қадар яна 6 млн 500 минг доллар миқдоридаги қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотлари хорижлик харидорларга етказиб берилиши режалаштирилган. 

Йиғилишда депутатлар сўзга чиқиб, экспортчи тадбиркорлар учун қулай шарт-шароит яратиш, хориж инвестицияларини жалб этиш орқали туманда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасида ишларни янада жадаллаштириш борасида амалий таклифларни билдирдилар.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    314
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+