“Ёш либераллар” клуби Шаҳбоз Муҳаммадиевга спорт майдончаси қуриш учун ер майдони ажратилишида кўмаклашди

26.03.2018, 17:57

“Ёш либераллар” клуби Шаҳбоз Муҳаммадиевга спорт майдончаси қуриш учун ер майдони ажратилишида кўмаклашди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари қошида ташкил этилган “Ёш либераллар” клублари самарали фаолият юритмоқда. Эътиборлиси, ушбу клубларга шаҳар ва туманлардаги энг фаол, ташаббускор ва етакчи ёшлар жалб қилинган.

Айниқса, “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” ва “Келажак депутатлари” гуруҳлари аъзолари ёшлар ўртасида учраётган муаммоларни аниқлаб, уларга партиявий воситалар орқали ечим топишда фаоллик кўрсатаётир. Хусусан, O‘zLiDeP Китоб туман Кенгаши қошидаги “Келажак депутатлари” клубига иш сўраб мурожаат қилган Музаффар Эргашев туман Давлат хизматлари марказига, Шаҳло Ҳафизова эса тумандаги “Тоза ҳудуд” ободонлаштириш марказига ишга жойлаштирилди.

Зарафшон МФЙ Янгиобод қишлоғида яшовчи Шаҳбоз Муҳаммадиев “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳига маҳалла ҳудудида спорт майдончаси қуриши учун ер майдони ажратиш бўйича қилган мурожаати  гуруҳ аъзолари томонидан ўрганиб чиқилиб, уни туман Кенгашига маълум қилди. Натижада туман Кенгаши тавсияси билан Ш.Муҳаммадиев танлов савдосида иштирок этди ва ер майдони олишга муваффақ бўлди. Шунингдек, мазкур гуруҳ Сурум қишлоғида яшовчи Собир Дўстов ва Халқлар Дўстлиги МФЙда яшовчи Ислом Бахромовларни ҳунармандчилик фаолиятини бошлашлари учун партиявий воситалар орқали ҳунармандлар уюшмасига аъзо бўлишига кўмаклашди.

–Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва бу орқали бўш иш ўринларини яратиш, ёшларни иш билан таъминлаш партиямиз, қолаверса, “Ёшлар қаноти” фаолиятининг асосий вазифаларидан бири саналади, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Азизбек Норов – Бугун мазкур долзарб масалалар  “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” ва “Келажак депутатлари” гуруҳлари фаолиятининг кун тартибидан ўрин олгани муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, яқинда Илёс Қудратов иш сўраб мурожаат қилган эди. Гуруҳ аъзолари томонидан унинг мурожаати ўрганилиб, Ёшлар иттифоқи Қамаши тумани Кенгаши тавсияси билан тумандаги 67-сонли мактабда бошланғич ташкилот етакчиси лавозимида ишга жойлаштирилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1591
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+