Чилонзорлик фаолларимиз “долзарб 40 кунлик”да кўпроқ кўчат ўтқазишга интиляпти

16.11.2022, 16:23

Чилонзорлик фаолларимиз “долзарб 40 кунлик”да кўпроқ кўчат ўтқазишга интиляпти

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга оширишга оид давлат дастурининг олтинчи устувор  йўналиши бўйича ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари фаоллари, шунингдек, маҳаллий кенгашлар депутатларидан иборатдан иборат ишчи гуруҳ “Яшил макон”  умуммиллий лойиҳасининг рўёбга чиқишига муайян ҳисса қўшяпти. Айниқса, шу ойда ишчи гуруҳ аъзолари Президентимиз эълон қилган “долзарб 40 кунлик”да имкон қадар кўпроқ кўчат ўтқазишга интилиб, кўпчиликка намуна кўрсатяптилар.

Кеча ишчи гуруҳ таркибига кирувчи фаолларимиз – O`zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича  ўринбосари, партия Чилонзор туман Кенгаши депутати Баҳодир Зиёвиддинов, партия туман кенгаши аъзоси, тадбиркор  Ризқилло Ҳикматуллаев тумандаги маҳаллалар раислари, ёшлар билан биргаликда  ташкилот ҳудудлари, ички йўллар четларига  250 туп манзарали ва мевали дарахтлар кўчатларини ўтқаздилар.

– Муҳими, ниҳолларни асраш, ўғитлаш, кейинчалик суғоришга масъуллар тайинланди, – дейди ишчи гуруҳ аъзоларидан бири, партия Чилонзор туман кенгаши аппарати раҳбари Абдунаби Мухримов.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+