Давлат дастури ижросини таъминлашда депутатлар ташаббускорлиги таҳлил қилинди
18.11.2022, 18:12
Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши ташаббуси билан “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”да белгиланган вазифаларнинг тумандаги ижроси юзасидан жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилот ва электорат вакиллари иштирок этдилар.
Очиқ мулоқот давомида Давлат дастури асосида туманда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, туманда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиб бериш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритилиб, белгиланган мақсад ва вазифаларнинг амалга ошишида жамоатчилик ва депутатлик назрати нақадар муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Бу борада халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашларида фаолият олиб бораётган Мирзачўллик депутатлар томонидан амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш, айниқса, Оммавий ахборот воситалари имкониятларидан унумли фойдаланиш тўғрисида фикр-мулоҳазалар айтиб ўтилди.
Тадбир сўнгида муҳокама қилинган мавзу юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар, таклифлар умумлаштирилиб, чора-тадбирлар белиглаб олинди.
Зайниддин Эшқулов,
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Сиёсий таълим ва депутатлик
гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг