Талаба қизларга эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари тушунтирилди
21.11.2022, 16:19
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда партия шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Абу Али Ибн Сино номидаги оилавий тиббиёт техникумида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда, O`zLiDeP вилоят ҳамда шаҳар Кенгаши вакиллари, ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамда тиббиёт техникумида таҳсил олаётган талаба қизлар иштирок этишди.
Тадбирда таъкидланганидек, 18-25 ёш қизларнинг билим олиши, касб эгаси бўлиши ва меҳнат қилиш учун қулай ёш ҳисобланади. Қолаверса, ҳали ўз қадри, ҳуқуқлари ва ўзини-ўзи ҳимоя қилиш тушунчаларини англаб етмаган, жисмонан ва руҳан тўла шаклланмаган ёш қизларнинг бирон касб-ҳунар эгалламасдан, билим олмасдан, мутахассисликка эга бўлмасдан оила қуриши келгусида уларга кўплаб муаммолар туғдиради.
Баъзи ҳолларда қизлар ота-оналари, қариндош-уруғлари қистови билан турмушга чиқаётган ҳоллар ҳам учрайди. Бундай кезлар, улар ўз мустақил фикрига эга бўлиши, зарур ҳолларда маҳаллада ёки жойлардаги хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Тадбир давомида талабаларга нафақат эрта-турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари, балки “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар берилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга ҳам батафсил жавоб олиш имконига эга бўлдилар.
Саида Умаралиева,
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
Фикрингизни қолдиринг