Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тиббиёт ходимларига тушунтирилди

21.11.2022, 16:21

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тиббиёт ходимларига тушунтирилди

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва тарғиб қилиш мақсадида ЎзЛиДеП Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ташаббуси билан тиббиёт ва фармацевтика ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Навоий филиали мажлислар залида ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамда бир гуруҳ фаоллар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда вилояти Адлия бошқармаси вакили Ж.Ҳамроев, вилоят Бандлик бош бошқармаси ходими Н.Жўраевлар янги Меҳнат кодексини мазмун-моҳияти тўғрисда ўз фикир-мулоҳазаларини баён этди.

Хусусан, Янги Меҳнат кодекси ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш ҳамда уларни мувофиқлаштириш асосида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солади.

Якка тартибдаги меҳнат муносабатлари – бу меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини иш берувчи томонидан таъминлашда ходимнинг меҳнат вазифасини ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда ҳақ эвазига шахсан бажариши ҳақидаги, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга асосланган муносабатлар келгусида ёш мутахасис кадрларининг жамиятда ўз ўринларини топишларига муносиб ҳисса қўшади.

Тадбир сўнгида йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга мутасадди ташкилот вакиллари тегишли жавоблар беришди.

O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+