Депутатлар нарпайлик тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглади

23.11.2022, 11:39

Депутатлар нарпайлик тадбиркорларнинг мурожаатларини  тинглади

O’zLiDeP Самарқанд вилоят ҳамда Нарпай туман Кенгаши туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда "Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти" форуми ташкил этилди.

Учрашувда масалаларни жойида ҳал этилиши учун тумандаги тегишли ташкилот раҳбарларининг иштироки таъминланди.

Тадбирда ҳудуддаги тадбиркорлар ва ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги фуқароларнинг 10 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Хусусан,  “Ўзбеккенти”  маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Хусниддин Шарипов ўз уйидан текстил кичик корхонасини очиш учун кредит олишда амалий ёрдам сўради. Мазкур масала Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгаши депутати Бегзод Орзиқуловга бириктирилди ва тадбиркорликни бошлаш учун тушунчалар берилди.

Ўзбеккенти маҳалласи фуқароси Бекзод Абдурасулов маҳалла ҳудудидаги эски ҚВП биносини сартарошхона ва ёшлар гузари ташкил этишда амалий ёрдам беришни сўради. Мазкур масала депутатлар томонидан жойига бориб ўрганилиши ва қонун талабларига жавоб берадиган бўлса амалий ёрдам беришга келишиб олинди.

Шунингдек учрашувдаги мурожаатларнинг 5 таси жойида ечим топилишига алоҳида эътибор қаратилди ва назоратга олинди. Баъзи муаммоли масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

Пўлат Эргашев,

 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    546
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+