Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди

25.11.2022, 16:15

Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлигига 6-“Фошун” сайлов округидан сайланган Матлуба Бадритдинова томонидан сайловчилар  муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечими борасида навбатдаги учрашув “Боғидашт”  ва “Ёшлик” МФЙ лар аҳолиси билан ўтказилди.

Учрашув давомида сайловчилар томонидан уй –жойларни таъмирлаш,  кўчаларни асфальтлаштириш ҳамда ишга жойлаштириш масалалари буйича мурожаатлар келиб тушди.

Депутат М.Бадриддинова томонидан анчадан буён МФЙ аҳолисининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган айрим ички кўчаларидаги ўнқир-чўнқир, таъмирталаб бўлиб қолган йўллар жойида бориб ўрганилди. Мазкур муаммоларни ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилот раҳбарлари номига депутатлик сўровлари юборилди ва ижроси назоратга олинадиган бўлди.

Соғлиғини таклашда кўмаклашишни сўраб мурожаат қилган беморларга эса шу куннинг ўзида депутат М.Бадриддинова бошчилигида кўп тармоқли марказий поликлиникадаги мутахассис шифокорлар томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

  • Кўрилди
    401
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+