Узунлик ёшларга жамғармадан 1 млрд. 556,1 млн. сўм маблағ сарфланди

25.11.2022, 16:58

Узунлик ёшларга жамғармадан 1 млрд. 556,1 млн. сўм маблағ сарфланди

Узун туманида 170 минг аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 50 минг нафардан ортиғи ёшлар. Хўш, уларни касб-ҳунарли, ишли қилиш учун ёки бошқа муаммоларини ҳал этиш учун қандай ишлар амалга оширилди? Халқ депутатлари Узун туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитувида туман Ёшлар ишлари агентлиги мутахассиси Ғанишер Нозимов ушбу саволларга жавоб берди. У туманда ёшларга оид давлат сиёсатининг қай даражада ижроси таъминланаётгани бўйича депутатларга ҳисобот берди.

Айтиш керакки, ҳудудда ёшлар учун IT-марказидан тортиб кутубхона, мактаблар, техникум, коллеж, маданият маркази ва истироҳат боғигача фаолият юритмоқда. Ёшлар дафтарида эса 1105 нафар ўғил-қиз киритилган бўлиб, уларнинг 945 нафарига ёрдам берилди. Жумладан, 150 нафарининг сафарбарлик чақирув резерви тўловлари тўлаб берилган бўлса, 54 нафари ишга жойлаштирилди. Яна 21 нафарига ҳунар ўрганиб, ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуна олиб берилди. 449 нафар ёш эмас ер олиб, деҳқончилик қилишмоқда. Бундан ташқари, ҳайдовчилик, тикувчилик курсларида ўқиб, ўз йўлини топиб кетганлар ҳам йўқ эмас.

Ёшлар жамғармасига келсак, 2021 йилдан қолган маблағ жами 1 млрд 614,2 млн. сўмни ташкил этган. Бугунги кунга қадар эса шундан 1 млрд. 556,1 млн. сўми дафтарга киритилган ёшларни қўллаб-қувватлашга сарфланди. Мисол учун, тўлов контрактлари учун 160 млн. сўм, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун эса 10,12 млн. сўм, бир марталик ёрдам учун 20,2 млн. сўм, замонавий касбларга ўқитиш учун 23,2 млн. сўм, асбоб-ускуна учун 69 млн. сўм, сафарбарлик чақирув резерви тўлови учун 261,0 млн. сўм маблағ сарфланди.

Депутатлар жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши бўйича саволларига жавоб олишгач, бу борадаги ўз таклифларини ҳам билдиришди.

O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    729
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+