Депутат мактаблар фаолиятини ўрганди

30.11.2022, 15:19

Депутат мактаблар фаолиятини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати  Б.Алдамуратов ўзи сайланган ҳудуд  Қораўзак туманидаги умум таълим мактаблари фаолияти билан яқиндан танишди.

Жумладан, тумандаги 1 сонли умум таълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш борасидаги ишлар, жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари хариди, етказиб берилиши, сақланиши, ўқувчиларни овқатлантириш ҳолати, ўқувчиларнинг соғлом овқатланиши учун шароитлар яратиш борасидаги ишлар билан танишди.

Халқ  вакилининг ўрганишлари  давомида туман ҳудудидаги “Маданият” ОФЙ да жойлашган 24-сонли умум таълим мактабининг янги биносида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан ҳам яқиндан танишди. 

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+