Асосий қомусимиз – халқимиз сиёсий тафаккурининг юксак намунаси

07.12.2022, 14:55

Асосий  қомусимиз – халқимиз сиёсий тафаккурининг юксак намунаси

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги 18-мактабда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва  Мирзо Улуғбек маҳалласи  аҳолиси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – халқимиз сиёсий тафаккурининг юксак намунаси” деб номланган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида катта ютуқ ва муваффақиятларни қўлга киритишида, жаҳон ҳамжамиятида муносиб обрў -эътиборга эга бўлишига конституциямиз мустаҳкам пойдевор бўлганлиги таъкидлаб ўтилди.

Халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгаши депутати Нигора Асқарова, айни пайтда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган ва Инсон қадри энг улуғ қадрият деб қаралаётган юртимизда “Инсон-жамият-давлат” тамойили асосида Асосий Қомусимизни ҳақиқий халқ конституциясига айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини  айтиб ўтди.

 Тадбирда иштирок этган маҳалла фаоллари ҳам сўз олиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда, шу жумладан, ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллада рўй бераётган ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси мустаҳкам пойдевор бўладиган жамиятимизда халқнинг турмуш фаровонлиги янада ошиб боришига ишонч билдирдилар.

Зайниддин Эшқулов,

O‘zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+