Депутат сайловчилар мурожаатини ижобий ҳал этди

16.12.2022, 16:55

Депутат сайловчилар мурожаатини ижобий ҳал этди

131- Китоб сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик депутати Қаҳрамон Эргашевга сайловчилари мурожаат этиб, тумандаги 4 та мактаб биноларини таъмирлаш, қўшимча бино ва спорт заллари қурилишида амалий ёрдам беришини сўрашган эди.

- Депутатимизнинг саъй-ҳаракатлари билан туманимиздаги 4 та мактаб жорий йил дастурига киритилганлиги тумандошларимизга чексиз қувонч бахш этди, - дейди туман ҳокими, туман кенгаши депутати Ўктам Пардаев. – Йил бошидан бошланган қурилиш таъмирлаш ишлари янги ўқув йилига қадар поёнига етказилди.  Қисқа фурсатда  38-мактабга 210 ўринли  қўшимча бино, 65, 46-мактабларда спорт заллари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда мазкур билим масканларида ўқув тарбия ишлари талаблар даражасида ташкил этилмоқда. Болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароит муҳайё этилган. Зиммасидаги масъулиятни теран ҳис этиб, сайловчилар ишончини қозонаётган депутатимизга туман халқи номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    544
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+