O'zLiDeP фахрийлари 240 нафар ёшларга тадбиркорликнинг сир асрорларини ўргатишди
20.12.2022, 10:09
Кексаларга ҳурмат-эҳтиром қадимий қадриятларимиз сирасига кириб, иймон-эътиқодли, ихлосли ва нуроний кексаларнинг фазилатларидан ибрат олиш, уларнинг ҳаётий тажрибасини ўрганишга миллатимизнинг ҳар бир вакили ўзининг бурчи деб қарайди ва буни энг улуғ савобли ишлардан деб билади.
Шу мақсадда O'zLiDeP Самарқанд вилоят Фахрийлар Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд туманидаги “Навобод наслли парранда” МЧЖда “Кексалар ўгити – ёшлар мактаби” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда партия вилоят Фахрийлар Кенгаши раиси, “Навобод наслли парранда” МЧЖ раҳбари Ҳайдар Ўроқов ёшларга таълим-тарбия беришда, тадбиркорлик сир асрорларини ўргатиб, ўрнак бўлишда катта авлод вакилларининг тутган ўрнига алоҳида тўхталиб ўтилди. Уларнинг ҳаётий тажрибалари, миллатимизнинг урф-одатлари, тарихи ва маданиятини билишлари муҳим аҳамият касб этиши тушунтирилди.
Маълумот учун, бугунги кунда “Навобод наслли парранда” МЧЖ қошида “Паррандачилик ва узумчилик мактаби” ташкил қилинган бўлиб, жорий йилда мазкур мактабда 240 нафарга яқин ёшлар паррандачилик ва узумчиликни сир асрорларини ўрганишди. Аҳамиятли томони шуки, ушбу мактабда дарслар бепул ташкил қилинган. “Паррандачилик ва узумчилик мактаби” ташкил қилишдан мақсад ёшларни бўш вақтларини унумли ўтказиш, уларни тадбиркорликка қизиқтириш орқали даромад топишларида ёрдам кўрсатишдир.
Жахонгир Хужамкулов,
O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
-
Навоийлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
02.05.2024, 16:26
-
Каттақўрғондаги тиббиёт, касб-ҳунар ва хусусий мактаблар фаолияти ўрганилди
02.05.2024, 13:45
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
Фикрингизни қолдиринг