Депутатлар бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашда назорат ўрнатди

06.01.2023, 16:45

Депутатлар бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашда назорат ўрнатди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Вахобжон Муродқобилов ҳамда O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Зафар Каримов Нарпай туманидаги Алишер Навоий, Амир Темур, Беклар маҳаллаларида бўлиб, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликка Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбирини ўтказишди.

Депутатлар туманнинг Беклар маҳалласида бўлиб, фуқаролар мурожатларини тинглашди. Мазкур маҳалла учта катта қишлоқдан иборатлиги ва маҳаллада уч мингдан ортиқ фуқаролар истиқомат қилаётганлигини инобатга олиб, маҳалла ҳудудида янги мактабгача талим муассасаси қуриш таклифи билдирилди. Депутатлар мазкур масалани маҳалла фаоллари, сектор раҳбарлари билан ўрганиб, мурожаат ечими бўйича ўз таклифларини билдиришди.

Шунингдек, депутатлар сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар билан биргаликда тумандаги “Мирбозор деҳқон бозори” даги  озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси фаолияти билан танишдилар ва бозордаги маҳсулотлар нарх-навосининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик, савдо жараёнларида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши юзасидан туман масъулларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Пўлат Эргашев,

Олий Мажлис қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    448
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+