O'zLiDeP фаоллари тадбиркорлар муаммоларини ўрганмоқда

07.01.2023, 14:45

O'zLiDeP  фаоллари тадбиркорлар муаммоларини ўрганмоқда

O`zLiDeP  Жиззах вилояти Кенгаши Ёшлар ва Бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ходимлари, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари, Ёшлар етакчиси ҳамда  депутатлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўрмоқдалар.

Шароф Рашидов тумани “Янги Ҳаёт” маҳалласида фаолият олиб бораётган ёш тадбиркор Ойбек Давлатов ўз хонадонида мебель ишлаб чиқариш цехини йўлга қўйган. Айни пайтда бу ерда 5 киши домий иш билан таъминланган.

Ёш тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириш, янги дастгоҳлар сотиб олиш мақсадида имтиёзли кредит маблағлари олишда ёрдам сўраб, партия вилоят Кенгаши Ёшлар ва Бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлимига мурождаат қилган эди.

Ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркор хонадонида бўлиб, унинг фаолияти, келгуси режалари билан яқиндан танишдилар.

Айни пайтда тадбиркор мурожаатида кўтарилган масалаларни партиявий воситалар билан ҳал этиш юзасидан чора-тадбир амалга оширилмоқда.

Сирожиддин Ахматов,

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

“Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    542
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+