Маҳалладаги мавжуд муаммолар депутат назоратига олинди

07.01.2023, 16:28

Маҳалладаги мавжуд муаммолар депутат назоратига олинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʼzLiDeP фракцияси аъзоси Адҳам Шодмонов Самарқанд шаҳридаги Имом Восе, Муборак, Ҳилол, Хожа Зудмурод, Сўфи Розиқ, Кўкмачит, Қўшховуз, Абдурахмон Жомий, Боғи Феруза, Фидойилар маҳаллаларида сайловчилар билан учрашувлар ва мулоқотлар ўтказди.

Маҳалла фаоллари ва фахрий нуронийлар билан бўлиб ўтган учрашувда депутат дастлаб Президентимизнинг 2022 йил 20 декабрда Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар ҳақида сўз юритди.

Учрашувда 15 дан ортиқ муаммолар кўриб чиқилди, баъзи мурожатларни жойига чиқиб ўрганган Адхам Шодмонов одамларнинг яшаш шароити, уларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди. Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда ечим изланди.

Жумладан, “Ҳилол” МФЙда яшовчи Шахло Рахимова Давлат тамонидан бериладиган уй жойлар учун субсидия ажратишда ёрдам сўраган бўлса, Қўшховуз МФЙ яшовчи Мавжуда Мухитдинова яшаб турган уй- жойини таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўради. Мазкур муаммолар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда  ҳал этиладиган бўлди.

Сайловчилар билан мулоқот давомида Боғи Феруза маҳалласи фуқаролари мазкур ҳудуддаги  аҳолини ичимлик суви ва йўлларни асфалт қилиш мақсадида мурожаат этишди. Мазкур масалаларни маҳалла фаоллари, сектор раҳбарлари билан ўрганиб, мурожаат ечими бўйича ўз таклифларини билдирди.

Азим Ҳаққулов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    593
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+