Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

10.01.2023, 16:12

Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан “O'zLiDeP Yoshlar Minbari” телеграм гуруҳи ташкил этилган бўлиб, гуруҳнинг асосий мақсади ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда ёшлар йўналиши ва соҳага оид масалаларда уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини олишга қаратилган.

Бугунги кунда ушбу телеграм гуруҳга бир қатор вазирлик, идора ва ташкилот вакиллари ҳамда республикамиздаги ёшлар аъзо бўлиб, гуруҳда кўтарилган муаммо ва масалаларга ечим топилишида кўмаклашиб келинмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти Гулистон туманида истиқомат қилувчи Жавлон Ҳусанов томонидан мазкур телеграм гуруҳига Гулистон тумани Шодлик массивига кириш йўлига ўрнатилган светофорнинг ишга тушмаганлиги юзасидан мурожаати йўлланган эди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ж.Жалолов, вилоят Кенгаши бўлим мудири Ҳ.Жабборов, партия Гулистон туман Кенгаши раиси, депутат Н.Ҳусанов бошчилигида мазкур ҳолатни ўрганиш ва ечим топиш мақсадида тегишли масъул вакиллар иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилган эди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Сирдарё вилояти Гулистон тумани Шодлик массивига кириш йўлига светафор ўрнатилганига бир неча ой бўлсада, лекин ҳали ҳанузгача ишламаслиги, бу эса аҳоли ва ёш болаларни иш ёки мактабга боришларида йўлни кесиб ўтишга қийинчиликка дуч келаётганлиги аниқланди.

Партия Гулистон туман Кенгаши раиси, депутат Н.Ҳусанов ва Гулистон тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошлиғи Ж.Раҳимқуловларнинг саъй-ҳаракатлари билан мурожаат ижобий ҳал этилиб светафор ишга туширилди. Светафор ишга туширилганидан мурожаатчи ва маҳаллий аҳоли томонидан ташкилотчиларга ўз миннатдорлигини билдирди.

Элёр ЖЎРАЕВ

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    554
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+