Халқ вакили пойтахтлик сайловчилар билан уйма-уй юриб мулоқот қилди

20.01.2023, 15:57

Халқ вакили пойтахтлик сайловчилар билан уйма-уй юриб мулоқот қилди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов Юнусобод туманидаги “Исломобод”, “Тикланиш”, “Хамкоробод” маҳаллаларида яшовчи ёлғиз қариялар, кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашди. Уйма-уй юриш орқали аҳолининг муаммолари ва таклифлари тингланди ва эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди ҳамда моддий ёрдам кўрсатилди.

Дарҳақиқат, сўнги кунларда юртимизга совуқ ҳаво оқими кириб келиши натижасида энергия ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилди. Давлатимиз раҳбари бу масалага чуқур тўхталиб, тезкор чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берди. Ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга ёрдам беришни таъкидлаб ўтди. Бу борада ЎзЛиДеПдан сайланган депутатлар жойларда хайрия ишларини амалга ошириб ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Иссиқ кайфият улашиш тадбирлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    500
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+