Ёшлар парламенти сайлови: Саралаш босқичи давом этмоқда
31.01.2023, 15:59
Шу кунларда Ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак сайловларга тайёргарликнинг биринчи босқичи доирасидаги саралаш жараёни давом этмоқда. Бухоро вилоятининг барча туман ва шаҳарларида танлов низомида кўзда тутилган вазифалар ижросига жиддий кирилганлиги боис O'zLiDeP шаҳар ва туман Кенгашларига номзодларнинг тегишли ҳужжатлари қабул қилиб олинмоқда.
Партия масъуллари ҳамда тегишли жамоат ташкилотлари фаолларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан номзодларнинг ҳужжатлари белгиланган тартибда кўздан кечирилиб, уларга тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда. Ҳар томонлама интеллектуал салоҳиятли, дунёқараши кенг, юқори ҳуқуқий саводхонликка эга ёшларнинг ушбу танловга ғолиб чиқишларига ҳамда ёшлар парламентининг ҳақиқий аъзолари сифатида фаолият олиб боришларига ва келгусида мамлакатимиз ёшларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратиладиган амалдаги ва янги қонунларни янада такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўшишларига ишончимиз комил.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг