Энергия таъминотида назорат кучайтирилади
08.02.2023, 15:57
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 6 февраль куни энергия таъминоти соҳасида назорат тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда энергия етказиб бериш ва ҳисоб-китоб тизимидаги муаммолар танқидий таҳлил қилинди. Бу эса туманлардаги тармоқ идоралари электр ва газга уланишга ҳисоб-китоб ва таҳлилларсиз рухсат берилаётганлиги соҳа ходимларининг шундан кейинги ўз фаолиятларига жиддий ёндашишлари лозимлигини, Президентимиз кўрсатмалари асосида иш олиб боришлари зарурлигини кўрсатмоқда.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари ҳанузгача тизимда ўғирлик жуда катта эканлигини бежиз таъкидлагани йўқ. Дарҳақиқат, юртимизнинг аксарият жойларида электр ва газ ресурслари хўжасизларча талон-торож қилинаяпти. Ўтган йилнинг биргина декабрь ойида электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 12 мингдан зиёд ҳолатда 600 миллиард сўмлик зарар аниқланганлиги, жумладан, автомобилларга газ қуйиш шохобчалари устидан назорат бутунлай издан чиққанлиги айни ҳақиқатдир.
Шу боис йиғилишда энергия ва газ таъминоти соҳасидаги назорат тизимини тартибга солиш бўйича Президентимиз томонидан аниқ топшириқлар берилди. Айниқса, автомобилларга газ қуйиш шахобчалари устидан қатъий назорат ўрнатиш талаб этилмоқда.
Мухтасар қилиб айтганда, энергия таъминоти соҳасида назорат тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари юзасидан давлат томонидан олиб борилаётган сиёсатида белгиланган вазифалари ва мақсадларини аҳолига етказишда маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳам фаоллик кўрсатади.
Бобомурод Очилов,
O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
аппарати раҳбари,
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқаро ташкилотлар юртимизда гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этмоқда
16.05.2024, 11:04
-
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгаймоқда
14.05.2024, 13:55
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
Фикрингизни қолдиринг