Депутат сайёр қабулида аҳоли мурожаатлари ҳал этилди

08.02.2023, 16:42

Депутат сайёр қабулида аҳоли мурожаатлари ҳал этилди

Когон шаҳридаги Маҳтумқули маҳалла фуқаролар йиғинида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Муродилло Ахмедовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда ҳудуддаги 4-сектор раҳбарияти, коммунал соҳа мутасаддилари, ушбу МФЙ ва 50 нафарга яқин аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Қабул доирасида дастлаб маҳаллада фаолият юритаётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, аёллар фаоли ҳамда профилактика инспекторининг ўтган 2022 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда жорий 2023 йилдаги режалари тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди.

Сайёр қабул давомида сайловчиларнинг ўз депутатларига мурожаатлари ҳам тингланди.  Хусусан, кам таъминланган оилаларнинг коммунал тўловлардаги қарздорлик масаласи, эҳтиёжманд кишиларни турар жойлар билан таъминлаш, тикувчилик билан шуғулланаётган хотин-қизларга субсидия ажратилишида кўмаклашиш, талаба-ёшларнинг контракт тўловларини амалга оширишда ёрдамлашиш, шунингдек ҳудудни ободонлаштириш, хусусан, кўчаларга асфальт ётқизиш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш борасида мурожаат қилинди.  Бир қатор мурожаатлар ўз жойида ҳал этилиб, муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича фуқаролар билан тегишли тушинтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари сайёр қабул давомида фуқароларнинг "Ташаббусли буджет"га таклиф билдиришда фаол иштирок этишлари ҳамда муқобил энергиядан фойдаланишни йўлга қўйиш масалалари бўйича ҳам тегишли тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Барча фаол депутатлар сингари депутат М.Ахмедовнинг  ўз сайлов округидаги фаолияти изчил давом эттирилмоқда.

  • Кўрилди
    488
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+