Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинмоқда

14.02.2023, 10:22

Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинмоқда

Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.

Мустақиллик даврида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг асарларини юртимиз ва хорижий давлатларда тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, шоир туғилган кун – 14 февраль санаси ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб адабиёт ва илм-маърифат байрами сифатида нишонланмоқда.

Шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан таълим муассалари, тадбиркорлик субъектлари, партия қуйи бўғинларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Юнусобод туманидаги 97-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда партиянинг туман кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари, мактабнинг ўқитувчи-ўқувчилари, адабиётшунос олимлар иштирок этди.

Тадбирда миллат фахри ва ғурури бўлган адибимизнинг ҳаётий йўли, рубоийлари, халқ учун амалга оширган ишлари ҳақида сўз юритилди. Шундан сўнг, мактабнинг ўқувчи ёшлари томонидан Бобурнинг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирган саҳна чиқишлари ва шоирнинг шеър ва рубоийлари, асарларидан парчалар айтиб беришди.

  • Кўрилди
    525
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+