O'zLiDePнинг Жиззах вилоят, туман, шаҳар кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари фаолияти танқидий муҳокама қилинди

17.02.2023, 15:13

O'zLiDePнинг Жиззах вилоят, туман, шаҳар кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари фаолияти танқидий муҳокама қилинди

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 февраль куни Жиззах вилоятига қилган ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда депутатлар фаоллигини ошириш, унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида олиб борилаётган тарғибот ишларини янада кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, ўтган 2022 йил давомида депутатлар томонидан амалга оширилган фаолият танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, айни пайтда вилоятда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига O'zLiDePдан сайланган депутатларнинг умумий сони 145 нафарни ташкил этади. Улардан 26 нафари вилоят, 108 нафари туман Кенгашлари ва 11 нафари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатларидир.

2022 йил давомида партия депутатлик гуруҳлари томонидан жами    148 та, шундан вилоят Кенгашида 11 та ва туман (шаҳар) Кенгашларида    137 та ҳисобот эшитувлари ўтказилган. Шунингдек, жами 972 та, шундан вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан 317 та ва туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлик гуруҳи томонидан 655 та депутатлик сўровлари юборилган. Жорий йилнинг йилнинг январь ойи давомида партия депутатлик гуруҳлари томонидан жами 12 та, шундан вилоят Кенгашида 1 та ва туман (шаҳар) Кенгашларида 11 та ҳисобот эшитувлари ташкил этилган. Шунингдек, мутасадди ташкилотларга вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан 27 та ва туман (шахар) Кенгашлари депутатлик гуруҳи томонидан 86 та депутатлик сўровлари юборилган. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши Сессияларига 1 та таклиф, туман (шаҳар) Кенгашлари Сессияларига 6 та таклиф киритилиб, 4 та қарор қабул қилинган.

Йиғилишда депутатлик гуруҳлари билан ишлаш, яъни депутатлик сўровлари юбориш ва унинг ижросини назоратга олиш, мансабдор шахсларнинг ҳисобот эшитувларини ташкил этиш ҳамда депутатларнинг фаоллигини оширишда етарлича фаоллик кўрсататмаётган Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари раҳбарлари ва туман партия ташкилотлари танқид қилиб ўтилди. Муҳокамада иштирок этган тажрибали партия фаоллари, мазкур туманларда депутатлар фаолиятини жонлантириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Йиғилиш давомида Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 февраль куни Жиззах вилоятига қилган ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан депутатлик гуруҳлари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар, шунингдек, Халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, қабул қилинган қонунларнинг амалиётда сўзсиз ва тўлиқ ижро этилишини таъминлашда депутатлик назорати иштирокини кенгайтириш вазифалари белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида қабул қилинган қарорда аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, камбағалликни қисқартириш бўйича ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшларнинг муаммоли масалаларини партиявий воситалар орқали ҳал этиш, уларни хусусий ва оилавий тадбиркорликка жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш ишларини давом эттириш юзасидан халқ ноибларининг масъуллигини янада кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    579
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+