Хотин-қизларга бўлаётган турли тазйиқ ва зўравонликдан сақлаш масаласи муҳокама қилинди

17.02.2023, 15:55

Хотин-қизларга бўлаётган турли тазйиқ ва зўравонликдан сақлаш масаласи муҳокама қилинди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицейида ўтказилган тадбирда  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова, Ички ишлар хавфсизлиги Жамоат хафвсизлиги депортаменти  Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати катта инспектори майор Лайло Хазратқулова, Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши депутати, лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчи қизлари иштирок этди.  

Депутат М. Ибрагимова Президентимизнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси юзасидан маълумот бериб ўтди.

Сўз олганлар гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларимизга бўлаётган турли тазйиқ ва зўравонликдан сақлаш масаласида қисқача тўхталиб ўтишди.

Таъкидлаш жоизки, бу борада мамлакатимизда тизимли ишлар олиб бориляпти. Биргина 2021 йилда Ўзбекистонда 2030 йилгача мўлжалланган Гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилиниши давлатимизда гендер сиёсатини ривожлантиришда муҳим босқич бўлди.

Чунки ушбу ҳужжатда бошқарувда хотин-қизлар сонини кўпайтириш, гендер номутаносиблигини камайтириш, таълим олишга имконият яратиш, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиққа қарши курашиш назарда тутилган. Шунингдек, хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш, қизларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш, уларни раҳбарлик лавозимларига, шу жумладан, вақтинчалик квота тизими орқали кўрсатиш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлашдек мақсадлар акс эттирилган.

Эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилиги халқ фаровонлигида, жамият тинчлиги ҳамда иқтисодий барқарорликда муҳим ўрин тутади. Тазйиқ ва зўровонлик ҳақида гап кетганда шуни айтиш жоизки, аёл оқила бўлса, ақлли-ҳушли бўлса, маънавияти юксак ва ҳуқуқий саводхон бўлса, у ҳеч қачон тазйиқ ва зўровонликларга учрамайди.

Тадбир давомида талаба қизларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди, қизиқтирган саволларига мутахассислар жавоб беришди.

  • Кўрилди
    530
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+