Сайловчилар томонидан кўтарилган муаммолар ечимини топмоқда

24.02.2023, 17:39

Сайловчилар томонидан кўтарилган муаммолар ечимини топмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг OʼzLiDeP фракцияси аъзолари, депутатлар Наврўз Ризаев ва Ғайрат Абдиевнинг Ургут туманида сайловчилар билан навбатдаги учрашувлари ҳам қизғин ўтмоқда.

Депутатлар иштирокида Самарқанд давлат университети Ургут филиали талабалари учун «Янги авлод кадрлари» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда сўзга чиққанлар юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг энг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаб, талаба-ёшларни Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшашга ва берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга чорлади. Жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр-мулоҳазалар баён этилди.

Шунингдек, депутатлар Наврўз Ризаев ва Ғайрат Абдиев ўз сайлов округларидаги бир қатор ташкилот ва муассасалар, маҳаллалар, аҳоли хонадонларида бўлиб, одамларнинг яшаш шароитини, уларни қийнаётган муаммоларни яқиндан ўрганди. Сайловчилар томонидан кўтарилган ижтимоий-иқтисодий долзарб масалаларга тегишли ташкилотлар билан биргаликда ечим изланди.

Жумладан, Самарқанд вилоят автомобиль йўллари бошқармаси раҳбарияти билан учрашиб, Ургутдаги таъмирталаб йўллар ва носоз кўприклар муаммосини ҳал қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Бундан ташқари депутатлар «Ўкрач» ва бошқа маҳаллаларда бўлиб, деҳқон-фермерларнинг баҳорги юмушлари билан қизиқди.

Қуйи палата депутатларининг жойларда сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+