Аҳоли хонадонларига ўрнатилган қуёш панелларининг афзалликлари ҳақида суҳбатлашилди

13.03.2023, 14:43

Аҳоли хонадонларига ўрнатилган қуёш панелларининг афзалликлари ҳақида суҳбатлашилди

Мамлакатимизда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш орқали энергия ресурсларини тежаш, барқарор энергия таъминотини яхшилаш соҳасида босқичма-босқич амалга оширилаётган лойиҳалар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

O’zLiDeP ўз сайловолди дастурида муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни моддий рағбатлантириш, аҳоли ўртасида энергоресурсларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, энергия тежовчи технологиялар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратган.

O’zLiDeP Зангиота туманидаги “Назарбек” МФЙ да партия вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ташаббускорлигида ўтказилган навбатдаги тарғибот учрашуви ҳам айни масалалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Учрашувда сўз олганлар юртимизда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритишди.

Маҳаллаларнинг тобора ободлик касб этишида энергия ресурсларининг аҳамияти катталиги хусусида тўхталишаркан, энергия тежамкорлиги ва энергиянинг муқобил қайта тикланувчан манбаларидан фойдаланишга зарурат туғилгани ҳақида сўзлашди.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг тегишли Қарор ва Фармонлари асосида хонадонларга “Қуёшли хонадон” дастури доирасида аҳоли турар-жойларига қуёш панелларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилгани тўғрисида тўхталишди. Бунда, айниқса, эҳтиёжманд оилалар хонадонларига ўрнатиб берилаётган қуёш панеллари уларнинг энергия таъминоти борасидаги мушкулларини осон қилаётгани ҳақида гапиришди.

Эндиликда аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилиши ва унинг тартиблари тўғрисида ҳам батафсил тушунтиришлар бериб ўтишди.

Ишлаб чиқаришга энергияни тежаш технологияларини кенг жорий қилиш, энергиянинг тикланувчан манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат самарадорлигини оширишга хизмат қилишини қайд этишди.

Шундан келиб чиқиб, кичик бизнес вакиллари ҳам ўз корхоналарида қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишса, даромадларини оширишлари қаторида мамлакатимиз иқтисодий ривожига ҳам хисса қўшишлари мумкинлигини билдиришди.

Учрашувда йиғилган аҳоли вакиллари мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга тадбирга таклиф этилган мутахассислардан батафсил жавоблар олишди. Хонадонларига ўрнатилган қуёш панелларининг афзалликлари ҳақидаги ўз фикрларини ўртоқлашишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    688
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+