Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати!

31.03.2023, 12:07

Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати!

O‘zLiDeP Миробод туман кенгаши ва Тошкент давлат транспорт университети  ўзаро ҳамкорликда “Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати!” шиори остида талабалар билан  очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Эркин Зоҳидов, партия Тошкент шаҳар кенгаши раиси Равшан Фозилов, партия фаоллари, унверситет ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

 Тадбирни партия Тошкент шаҳар кенгаши раиси Равшан Фозилов олиб борар экан, сўзи аввалида бугун барча саъй-ҳаракатлар, инсон қадрини юксалтиришга қаратилганини эътироф этди.  Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлади. Айниқса ҳужжатда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканига яққол ишорадир.

Депутатлар таъкидлаганидек, олий таълимда академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратади.

Охирги олти йилда олий ўқув юртлари сони 77 тадан 210 тага, уларга қабул эса 5 бараварга ортиб, талабалар сони 1 миллионга, олий таълим қамрови 9 фоиздан 38 фоизга ошди. Давлат грантлари сони ҳам 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди, шундан магистратура учун 5 баравар кўпайган.

Тадбир савол-жавоблар билан кўтаринки кайфиятда ўтди. Мулоқот сўнггида депутатлар  тадбир иштирокчиларини халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда янгиланаётган Конституция учун овоз беришга чақирди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+