“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар

28.04.2023, 15:09

“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар

Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш мақсадида  ташкил этилган ишчи гуруҳлар энг чекка ҳудудларгача бориб тарғибот, ташвиқот тадбирлари ташкил этмоқда.

O‘ZLiDeP Зарафшон шаҳар кенгаши касб-ҳунар мактабида ёшлар билан мулоқот ташкил этди.  Унда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати А. Тўлигенова, партия Навоий вилояти кенгаши аппарат раҳбари М. Эшниёзов сўзга чиқиб, янгиланаётган кониституциянинг 46-моддасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини қўллаб-қувватлаш, жамиятда ижтимоий тенгсизликни юмшатиш, муносиб турмуш шароитларини яратиш, ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги учун давлатнинг фуқаролар олдидаги ижтимоий масъулиятини кучайтиришга қаратилган нормалар мустаҳкамланаётганини айтишди.

Тадбир давомида ёшларнинг саволларига батафсил жавоб беришди. Ўз навбатида ўғил-қизлар ҳам Кониституцияга киритилаётган ўзгаришлардан мамнунликларини билдириб, 30 апрель куни бўладиган референдумга фаол иштирок этиш истагини билдиришди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    706
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+