O‘zLiDeP: Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!

05.04.2023, 14:27

O‘zLiDeP: Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!

Шу кунларда  барча вилоятларда бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган турли давра суҳбатлари, учрашувлар, эвент тадбирлари ташкил қилинмоқда.

“Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жомбой туманда ташвиқот тадбири ташкил этилди.

Ушбу тадбирда O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Илҳом Ботиров, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ўқитувчи, тадбиркор, фермерлар ва  ёшлар  иштирок этди.

Тадбирда Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти хусусида тушунчалар берди. Ҳужжат юртимизда қонун устуворлигини таъминловчи мустаҳкам хуқуқий пойдевор – келажагимизнинг ишончли кафолати экани, уни ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганини баён этишди.

Лойиҳа умумхалқ муҳокамаларига қўйилганидан сўнг жами 222 715 та таклифлар келиб тушган бўлиб, улар асосида лойиҳа такомиллаштириб, маромига етказилган, хусусан, таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олган.

Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, 190 га яқин давлатлар конституциялари пухта таҳлил этилган, халқаро эксперт ва мутахассислар томонидан халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган барча қоидаларини ўзида мужассам этган ҳужжат сифатида юқори баҳоланган.

Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошган, яъни, Асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгиланган, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар уч ярим бараварга кўпайгани лойиҳани янги таҳрирдаги Конституция сифатида қабул қилишлигини англатади.

Шундан сўнг сўзга чиққан туман Фахрийлар Кенгаши аъзоси, фахрий депутат Гулнора Ахмедова  ва бошқалар “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ референдумида овозга қўйилиши ва референдум жорий йилнинг 30 апрель кунига белгилангани, ушбу тарихий ҳодисага бефарқ бўлмасликни айтиб, бошқаларни ҳам овоз беришга чақирди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда туман маданият бўлими хонандалари Ватан, тинчлик ҳақидаги қўшиқларни ижро этиб, иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+