Ёшлар ҳуқуқлари Конституция ҳимояси остида бўлади

06.04.2023, 12:51

Ёшлар ҳуқуқлари Конституция ҳимояси остида бўлади

Қарши шаҳридаги “Турон” университетида Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум тарғиботи юзасидан “Ёшлар ҳуқуқлари Конституция ҳимояси остида бўлади” мавзуида тадбир ташкил этилди.

Анжуманда университет ректори Лутфулла Ёзиев, ўқитувчи Гулноза Ражабова ва бошқалар сўзга чиқишиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ўз мазмун-моҳияти билан “Инсон – жамият – давлат” деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилганини алоҳида таъкидладилар.  

Учрашув сўнгида тадбир иштирокчиларини халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.

  • Кўрилди
    322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+