Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

07.04.2023, 16:36

Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

O’zLiDeP Нуробод туман Кенгаши ташаббуси билан "Нуробод" маданият уйида “Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остида Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича бўлиб ўтадиган референдум ташвиқотига юзасидан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP туман кенгаши раиси,“Навоий кон-металлургия комбинати Жамғармаси” давлат муассасаси “Нуробод” ҳудудий бошқармаси директори Анвар Муратов, O’zLiDeP вилоят  Фахрийлар Кенгаши аъзоси  Абдурахман Шарипов ва бошқалар сўзга чиқишиб, Бош қомусимизга киритилаётган янги нормалар Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланаётганлигига урғу бериб ўтишди. Инсон ва давлат органлари ўртасидаги юзага келадиган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари қонуний мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланмоқда. Ушбу қоидалар инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлайди, давлат идораларининг ўз вазифаларини инсон ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда амалга оширишда масъулиятини оширади ҳамда инсонга меъёридан ортиқ ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилишининг олдини олади.

Конституцияда инсоннинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилмоқда. Хусусан, шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги, ушбу муддат ушлаб туриш қонунийлиги ва асослилиги судда исботланмаса, шахс дарҳол озод қилиниши (“Хабеас корпус” институти) ҳамда шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши кераклиги (“Миранда қоидалари”), шунингдек, айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу қоидалар шахсий эркинлик дахлсизлигини ва инсонларни ноқонуний ҳибсга олишга йўл қўймасликни кафолатлайди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    314
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+