Янгиланаётган Конституция – менинг тақдиримда

12.04.2023, 15:05

Янгиланаётган Конституция – менинг тақдиримда

Ушбу шиор остидаги учрашув Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида  депутат ва ёшлар  иштирокида бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати Н. Маликов янги Конституцияда таълим тизимини тубдан яхшилаш ва нодавлат таълим тизими ривожланиши учун шароит яратишга эътибор қаратилаётгани хусусида гапирди.

Дарҳақиқат конституциявий қонун лойиҳасига кўра, давлат:

узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожлантирилишини таъминлайди;

мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади;

бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди.

Умумий ўрта таълим мажбурийдир. Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир. Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратилаётгани эътироф этилди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+