Янги таҳрирдаги Конституцияда аграр соҳа вакиллари учун ҳам кўплаб ҳуқуқий имкониятлар яратилмоқда

13.04.2023, 12:30

Янги таҳрирдаги Конституцияда аграр соҳа вакиллари учун ҳам кўплаб ҳуқуқий имкониятлар яратилмоқда

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Ғиждувон туманидаги “Тилло” фермер хўжалигида ҳам бўлиб, ҳудуддаги бир қатор фермер хўжалиги раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, томорқа ер эгалари, тажрибали деҳқон ва чорвадорлар билан учрашиб, бўлажак референдум ҳамда янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар, хусусан аграр соҳадаги янгиликлар бўйича ҳам ўз фикр- мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Конституцияда тадбиркорлар, фермерлар учун кўплаб ҳуқуқий имкониятлар яратилаётгани, давлат  ўз зиммасига бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш бўйича қатор мажбуриятларни  олаяпти.

Партия етакчиси учрашув давомида шунингдек, мамлакатимизда кластерлар, фермерлар учун яратиб берилаётан имконият ва имтиёзлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

Вилоятдаги «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаммад Аҳмедов учрашувда сўзга чиқиб, Янгиланаётган конституцияда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерни қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкинлиги белгиланаётганлигини айтиб ўтди. Бу эса соҳа ходимлари учун навбатдаги имкониятлар эшиги эканлигини таъкидлади.  

Партия лидери ва унинг ҳамроҳлари шу куни тумандаги “Тилло” фермер хўжалиги экин майдонларида ҳам бўлиб, айни пайтда амалга оширилаётган дала деҳқончилик ишлари билан ҳам танишдилар.

Учрашувда фермер хўжалиги раҳбари Олимжон Шодиев Янгиланаётган Конституцияда аграр соҳаси ходимлари учун беқиёс ҳуқуқ ва имкониятлар акс эттирилганлигидан мамнуният ҳосил қилган ҳолда, у раҳбарлик қилаётган хўжалик аъзолари 30 апрелда Конституциявий қонун лойиҳасини тўла ёқлаб якдиллик билан овоз бериш истагида эканликларини, ушбу муҳим сиёсий тадбирга бефарқ эмасликларини билдирди. 

Учрашув давомида аграр соҳаси ходимларини қизиқтирган саволларга референдумни ўтказиш тартиби ва Янгиланаётган Конституцияга оид тўлақонли жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+