Конституциянинг ягона муаллифи – халқ

18.04.2023, 17:22

Конституциянинг ягона муаллифи – халқ

Пешкўда “Конституциянинг ягона муаллифи – халқ!” шиори остида эвент тадбир бўлиб ўтди.

Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида бўлган ушбу мулоқотда  O‘zLiDeP фаоллари, депутатлар, фермер ва тадбиркорлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баротова ва  партия туман кенгаши раиси Санам Жумаева таъкидлаганидек, бугун барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилаётир.  Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишлар негизида ҳам ушбу ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси мужассам. Айниқса ҳужжатда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканига яққол ишорадир.

Демак ёшлар ҳам бу жараёнларга бефарқ бўлмаслиги, уларнинг эртанги келажаги кафолати бўлмиш янгиланаётган асосий қонунга овоз бериш учун референдумда фаол иштирок этишлари мақсадга мувофиқдир.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+