Ўзбекистон яна дунё инвесторлари нигоҳида

01.05.2023, 10:03

Ўзбекистон яна дунё инвесторлари нигоҳида

Пойтахтимизда АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, МДҲ, Туркия, Хитой, Жануби-Шарқий Осиё, Ҳиндистон, Миср, яқин Шарқ мамлакатларидан келган 2,5 мингдан ортиқ иштирокчиларни бирлаштирган иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат Ўзбекистон учун балки минтақа мамлакатлари учун ўзаро боғлиқлик ва мулоқот майдонига айланди.

Форумда Президентимиз Шавкат Мирзиёнинг нутқи жаҳон бизнес олами вакиллари ва экспертлар томонидан эътироф этилди. Давлатимиз раҳбарининг “Сизлар ўзингиз истаган тинчлик ва барқарорлик, қулай инвестиция муҳити ҳамда зарур кафолатларни айнан бизнинг юртимизда топасиз. Бунга мен Президент сифатида кафолат бераман. Янги Ўзбекистон Сизнинг бизнес фаолиятингизда алоҳида ёрқин из қолдирадиган макон бўлиб хизмат қилади, деб ишонаман” деган фикрлари хорижлик инвесторларни юртимизга бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида турли соҳалар бўйича панел мунозаралар ўтказилгани тақсинга сазовор. Жумалдан "Замонавий қурилиш ва қурилиш материаллари саноати" панел мунозарасида мутахассислар соҳани ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.

Хусусан, замонавий қурилиш ва қурилиш материаллари саноати иқтисодиётнинг жадал ривожланаётган тармоғи эканлиги таъкидланди. Бироқ, доимий равишда пайдо бўладиган янги технологиялар, шунингдек, ташқи инқирозлар шароитида саноат доимо ўзгариб туради. Яқин келажакда қурилиш саноати ресурсларни ҳурмат қилиш, уй-жой хавфсизлиги ва қулай яшаш муҳитини яратишга қаратилган “яшил” стандартлар ва технологияларга кўпроқ эътибор қаратади.

Сессияни очар экан, Москва физика-техника институти ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги директори Мурат Мирзаев Ўзбекистонда янги “яшил” технологиялардан ва ишлаб чиқарилган материаллардан фойдаланган ҳолда қурилиш ишларини бошлаш бўйича амалга оширилаётган қадамлар ҳақида гапирди.

Маърузачининг сўзларига кўра, қурилишда яшил технологиялардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда, хусусий уй хўжаликларини соҳага кўпроқ жалб қилиш зарур.

Сессиялардан бири иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари бўлган катта инвестицион салоҳиятга эга бўлган тўқимачилик, чарм ва ипак саноатига бағишланди. Бу тармоқларда тўқимачилик, тикувчилик, пойабзал, аксессуарлар, чарм буюмлар каби кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга вас ҳу билан бирга уларнинг барчаси Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишида муҳим рол ўйнайди.

"Банк ва молия: янги имкониятлар" сессиясида банк ва молия тизими ривожланиб, такомиллашиб, инвесторлар, тадбиркорлар ва мижозлар учун янги замин яратаётганини таъкидланди. Бироқ, тезкор ривожланиш ва ўзгаришлар шароитида янги тенденсияларни кузатиб бориш муҳим, дея таъкидлади мутахассислар. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда бу борада салмоқли ислоҳотлар амалга оширилгани, жумладан, валюта бозорини либераллаштириш, давлат банкларини хусусийлаштириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилаётгани, рақамли платформаларни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилаётгани, мижозларга хизмат кўрсатиш сифати сезиларли даражада ошганини таъкидлади.

Бу форумнинг аҳамияти шундан иборатки, Ўзбекистон иккинчи бор яна дунё инвесторлари нигоҳида тушди. Тошкент бу борада дунё бизнес олами вакилларининг энг севимли масканига айланди. Олдинги форумдан фарқли ўлароқ иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида вазирликлар, банклар, вилоят ҳокимликлари ва бошқа ташкилотларга хорижий инвесторлар томонидан 11 млрд. доллар миқдорида инвестиция киритиш бўйича шартномалар имзоланди. Энг муҳими ҳам аслида шу эди. Чунки инвестиция бу тараққиётдан, ривожланишдан ва юрт истиқболидан дарак беради.

      Ҳазратқул Хўжамқулов,

      Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

  • Кўрилди
    636
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+