Қуйи бўғинларнинг умумий йиғилишлари давом этмоқда

16.05.2023, 16:45

Қуйи бўғинларнинг умумий йиғилишлари давом этмоқда

Маълумки, шу йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайлов бўлиб ўтади. Ушбу муҳим сиёсий жараённи юқори савияда ташкил этиш учун O‘zLiDeP бошланғич ташкилотларида ҳам тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган. Айни пайтда жойларда партиянинг бошланғич ташкилотларининг умимий йиғилишлари ташкил қилиняпти.

Олмазор туманидаги “Тошкент мебель” масъулияти чекланган жамиятида фаолият олиб боаётган O‘zLiDeP бошланғич ташкилотининг йиғилишида бошқарув Кенгаши раиси, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши раиси Тўрабек Назаров сўзга чиқиб, ушбу сиёсий жараённи уюшқоқлик билан ташкил қилиш, унда бошланғич партия ташкилотларнинг ҳам роли муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда қуйи бўғин фаоллари билан бирга O‘zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, электорат вакиллари, партия фаоллари ҳам иштирок этишди.

Йиғилишда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бошланғич партия ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирокини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар тўғрисида ва ушбу бошланғич партия ташкилотидан O‘zLiDeP Олмазор туман партия ташкилотининг навбатдаги  Конференциясига делегат  сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    571
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+