Андижонда сайловолди жараён қизғин паллада

19.05.2023, 12:22

Андижонда сайловолди жараён қизғин паллада

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши томонидан ҳам сайловчилар имзоларини йиғиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Жумладан, жараён вилоятдаги 886 та БПТда, фуқароларнинг иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда қизғин тус олган. Бу борада маҳаллий кенгашлардаги 186 нафар депутат ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

Ҳудудда имзо йиғиш тадбиркорлик субъектларида, хусусан, “Равон тараққиёти орзуси” ҳамда “SAMOINUR-AKFA” LTD масъулияти чекланган жамиятларида қонунчиликда белгиланган меъёрларга тўлиқ риоя этилган ҳолда ўтказилди.

Шунингдек, маҳаллий партия ташкилотлари қошида ташкил этилган ишчи гуруҳлар имзо тўплаш ишларига ташкилий, ҳуқуқий жиҳатдан яқиндан кўмаклашаётганини таъкидлаш жоиз.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    474
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+