Қашқадарёда “O‘zLiDeP боғи” яратилди

30.04.2024, 15:45

Қашқадарёда “O‘zLiDeP боғи” яратилди

Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида қашқадарёлик депутатлар ва партия аъзолари фаол иштирок этмоқдалар. Улар томонидан Ғузор туманида жойлашган  “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖга ёндош 4,2 гектар майдонда “O‘zLiDeP боғи” ташкил этилди.

- Бугунга қадар маслакдошларимиз томонидан барпо этилаётган мазкур боғ ҳудудига 3 минг тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, -дейди Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи  раҳбари Иброҳим Халилов. – Асосий мақсад – нефть газ саноати корхоналари жойлашган туманимизда экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза этиш, чор атроф мусаффолигини таъминлашдир. Чўл ҳудудига экилган ҳар қандай кўчат ҳам кўкаравермайди. Бунинг учун воҳа иқлимига мос, иссиқ ва совуқ об-ҳаво шароити ҳамда сувсизликка чидамли бўлган манзарали дарахт кўчатларини танлаш керак.  Мамнуният билан таъкидлайманки, яхши ният билан кўчат ўтқазиб, боғ яратиш воҳамиз меҳнаткашларининг севимли машғулотига, маҳалладошлар учун эзгу анъанага  айланди. Улар табиатни гўзаллаштириш, чор атроф мусаффолигини  таъминлаш борасидаги хайрли ҳаракатларда уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан қатнашмоқдалар. Биз экилган кўчатларни кўкариб чиқиши учун суғориш ва парваришлаш юзасидан ҳам аҳолига тушунтириш –тарғибот ишлари олиб бораяпмиз. Йўл атрофлари, сайҳонликлар ва адирларга экилган дарахтларни томчилатиб суғориш  ускуналари  ёрдамида суғоришни йўлга қўйганмиз. Ҳар бир кўчатни кўкартириб олиш ва парваришлаш борасида амалий ишлар қилиняпти. 

Маълумот учун шуни айтиш керакки,  “Яшил макон” лойиҳа доирасида вилоятда 10 миллион 580 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Кўкаламзорлаштириш тадбирларида партия вилоят ва туман Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам фаоллари томонидан 2 млн. тупдан кўпроқ мевали ва манзарали дарахт замин бағрига қадалди. Касби туман партия фаоллари томонидан 55 минг туп тут кўчатлари ўтқазилди.

  Депутатлар жойларда ташкил этилаётган тадбирларда  сўзга чиқиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари натижасида юртимизнинг барча гўшалари обод ва кўркам бўлаётгани, қолаверса, мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг экилиши натижасида атроф-муҳит мусаффолиги ва атмосфера тозалигига эришилаётганлигини эътироф этишиб, ушбу хайрли тадбирда барчани уюшқоқлик билан қатнашишга даъват этишаётир. Кўчат экиш ишлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда. 

 

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    162
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+