Вилоят конференциясига делегатлар сайланди

22.05.2023, 20:49

Вилоят конференциясига делегатлар сайланди

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сайловолди муҳим тадбирлардан бири ҳудудий конференцияларини ўтказмоқда.

Партия конференциялари иштирокчилари, авваламбор, электорат вакиллари ва бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари партия XI Съездига делегатларни сайлаш масалаларини қизғин муҳокама этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири – Бухоро вилояти Когон тумани Тараққиёт маҳалласида бўлиб ўтди. O‘zLiDeP туман кенгашининг конференциясида партия масъуллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, делегатлар, ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.

Унда  мамлакатимизда жорий йилнинг 9 июлида ўтказиладиган Президент сайловига тайёргарлик доирасида партия туман кенгаши масъуллари ва жойлардаги  фаоллар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган биринчи галдаги вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, тарғибот-ташвиқот ишлари доирасида амалга оширилиши лозим бўлган Президентликка номзодни қўллаб-қувватлашга қаратилган имзо тўплаш жараёни ўз вақтида ва талабга мувофиқ даражада ўтказилиши зарурлиги таъкидланди.

O‘zLiDeP туман кенгаши раиси О. Ачилдиева, аппарат раҳбари Ш. Бўронов, маҳаллий кенгаш депутати М. Шарипова, партия фаоли, меҳнат фахрийси Ж. Қўшшаев, БПТ етакчиси Ж. Қучиев ва бошқалар жорий йилнинг Ватанимиз ва халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеаларга бой бўлаётгани, Президент сайлови жаҳон ҳамжамияти алоҳида аҳамият қаратадиган навбатдаги муҳим сиёсий тадбир сифатида тарихимизга ёрқин саҳифа бўлиб муҳрланишини таъкидлашди. Юртдошларимиз ана шу ҳаётий ҳақиқатни англаб етган ҳолда ўз фаровонликлари, фарзандлари бахт-саодати учун муносиб номзодга овоз бериш билан ўз келажакларини белгилашларини қайд этишди.

– Бугунги конференциянинг алоҳида жиҳати шундаки, биз муҳим сиёсий жараён олдидан бажарилиши лозим бўлган бир қатор вазифаларни белгилаб олиш билан бирга, янгича тизимда ишлашга келишиб олдик,  – дейди кенгаш раиси Олия Очилдиева. – Зеро жуда маъсулиятли жараён арафасида  турибмиз.  Унга пухта тайёрланиш, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишда партия фаоллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда партиянинг муносиб иштирокини таъминлашимиз зарурдир.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, партия вилоят ташкилотининг конференциясига делегатлар сайланди.

  • Кўрилди
    802
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+