Келажак авлод тақдирига бефарқ эмасмиз

25.05.2023, 19:44

Келажак авлод тақдирига бефарқ эмасмиз

O‘zLiDeP Андижон вилояти кенгаши тасарруфида 886 та бошланғич партия ташкилоти  мавжуд. Уларда 89 минг 770 нафар аъзо жипслашган.

Ислоҳотлар самарадорлигида катта масъулиятни зиммасига олган қуйи бўғинлар сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўриш, партия ғояларини аҳоли қатламлари орасида кенг тарғиб қилиш, сайловга оид барча тарғибот-ташвиқот тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида йиғилишларини ўтказишди. Мана шу таянч тузилмаларда сайланган делегатлар маҳаллий кенгашлар конференцияларида иштирок этишди. Уларнинг энг муносиблари вилоят конференциясига таклиф этилди.

– Бугун барчамиз мамлакатимиз келажаги, унинг эртаси ва равнақини белгилаб берадиган муҳим сиёсий жараёнда қатнашяпмиз, –  деди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова. – Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови нафақат бугунги кун, балки келажак авлод ва унинг тақдирини белгилаб берувчи палладир.

Конференция ишида 150 нафар делегат қатнашди. Унда президент сайловида фаол иштирок этиш ҳамда O‘zLiDeP XI съездига қатнашиш учун Андижон вилоятидан делегатлар сайланди.

  • Кўрилди
    527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+