Мақсадимиз атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшаш учун қулай шароитларни яратиш

11.06.2023, 14:20

Мақсадимиз атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшаш учун қулай шароитларни яратиш

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Самойидин Хусенов Олот туман сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда номзоднинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳамда сайловолди дастуридаги мақсад вазифалар батафсил тушунтирилди.

Хусусан, дастурдаги сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш йўналишида амалга ошириладиган ишлар иштирокчиларнинг диққат-эътиборини тортди.

Чиндан ҳам, туман миқёсида кейинги пайтда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, атроф-муҳит мусаффолига эришиш борасида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилган. Айниқса, бу борада Олот ва Қоракўл туманларига инвестиция маблағларининг йўналтирилганлиги эътиборга сазовордир.

Қайд этилдики, номзоднинг сайловолди дастурида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини янада кенгайтириш, барча аҳоли масканлари, маҳаллаларда “яшил майдонлар”ни кўпайтириш учун йилига 400 миллиард сўм ажратиш, барча давлат идоралари, корхоналар, олийгоҳларда “яшил боғлари”ни ташкил қилишга катта эътибор қаратилиши белгиланган.

Қолаверса, янги уй-жой қуришда пудратчиларга “яшил ҳудуд” ва автотураргоҳ барпо этиш мажбурий талаб қилиб қўйилади. 2030 йилгача республикада кўкаламзорлик даражасини 18 фоиздан 30 фоизга етказилади.

Учрашувда  сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида амалга оширилаётган туб ислоҳолар, барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар авваломбор инсон қадри, унинг бахтиёр келажагига қаратилганлигини  айтиб, иштирокчиларни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев учун якдиллик билан овоз беришга чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+