Бепул мактаб автобуслари – сифатли таълим ва ёшларга қулайлик учун

13.06.2023, 18:33

Бепул мактаб автобуслари – сифатли таълим ва ёшларга қулайлик учун

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Самойидин Ҳусенов сайловчилар билан учрашди.

Қоракўл тумани маданият марказида ўтган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари, электорат вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар, хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Ишончли вакил йиғилганларга номзоднинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳамда сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди. Таъкидлаганидек, Ўзбекистон ўтган даврда катта ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Кейинги йилларда бутун жамият, одамлар дунёқараши тубдан ўзгарди. Қўлга киритилган улкан ютуқлар Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига чексиз фахр ва ифтихор бағишлайди.

Номзоднинг сайловолди дастурида белгилаб берилган вазифалар ва амалга ошириладиган ишлар бевосита Қоракўл тумани ва аҳлининг иқболига ҳам таалуқлидир. Хусусан, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун боғча харажатлари давлат томонидан қопланиши, мактабгача ва мактаб таълими ривожлантириш, уларни фильтрланган ичимлик суви, санитария-гигиена инфратузилмаси билан тўлиқ таъминлаш ҳамда болаларнинг соғлом овқатланишига кўмаклашиш учун уларга оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут ва йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши, чекка ҳудудларда бепул мактаб автобусларининг йўлга қўйилиши ёшларга эътиборнинг узвий давомидир.

Учрашувда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистонни қуриш йўлидаги ислоҳотлар, барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар авваламбор инсон қадри, унинг бахтиёр келажагига қаратилганини айтиб, барчани O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев учун якдиллик билан овоз беришга чақирдилар.

O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+