Мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилади

16.06.2023, 15:55

Мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилади

Арнасой туман Маданият марказидаТадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Байрамбек Узаков арнасойлик сайловчилар билан учрашди.

Тадбирда маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари, электорат вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 Дастлаб,  ишончли вакил сайловчиларни Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёти, меҳнат фаолияти билан таништирар экан, бешта устувор мақсадни ўзида мужассам этган сайловолди дастуридан ўрин олган халқчил ғоя, мақсад ва вазифалар мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишига алоҳида эътибор қаратди.

 Дарҳақиқат, эришилган натижанинг ўзи энг яхши кўзгудир. Ўтган даврда қўлга киритилган марралар кўп нарсани англатади. Энг муҳими, ҳар бир юртдошимиз уларни ўз ҳаётида сезмоқда.

Мисол учун, Арнасойда “Оққўрғон тажрибаси” асосида амалга оширилган ўзгаришлар жараёнида туман миқёсидаги аҳолинининг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш шароитини  яхшилаш учун салмоқли ишлар амалга оширилди.

Учрашувда таъкидланганидек,  номзоднинг сайловолди дастурига кўра  мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилади. Жумладан,  3 миллион ёшнинг меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали уларни камбағаллик чангалидан олиб чиқиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид дастурлар камбағал аҳоли билан бирга даромади паст бўлган қатламларни ҳам қамраб оладиган тизим яратиш, тадбиркорларга “ижтимоий шериклик” асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар бериш, бунга ҳар йили камида 1 миллиард АҚШ долларини йўналтириш асосий вазифа бўлади.

Шунингдек, ҳар бир оила ўз уй-жойига эга бўлиши учун зарур шароитлар яратилади. Олдимиздаги етти йилдаги асосий вазифа — 15 миллиард АҚШ доллари йўналтириш ҳисобига, қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилишини таъминлаш, қурилиш-пудрат ташкилотлари ҳамда аҳолига арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этиш тартиби ишлаб чиқилади.

Учрашув давомида арнасойлик тадбиркорлар, аёллар ва ёшлар ҳам сўзга чиқиб, партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тўлиқ  қўллаб-қувватлашларини билдирдилар ва барчани партиямиздан кўрсатилган номзод учун овоз беришга чақирдилар.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши Матбуот хизмати 

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    401
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+