Янги Ўзбекистоннинг беш устуни

16.06.2023, 15:56

Янги Ўзбекистоннинг беш устуни

Юнус Ражабий номли Жиззах вилоят мусиқали драма театрида O‘zLiDeP дан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятидаги  ишончли вакили Байрамбек Узаков жиззахлик сайловчилар билан учрашди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси, O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши қошидаги Фахрийлар Кенгаши аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари,  электорат ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ишончли вакил сайловчиларни Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта устувор мақсадни ўзида мужассам этган халқчил ғоя, мақсад ва вазифалар мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишига алоҳида эътибор қаратди.

Таъкидланганидек, дастурдаги биринчи мақсад  ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш дастурда иккинчи мақсад сифатида белгиланган бўлса, учинчи мақсадга сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги режа-мақсадлар киритилган.  Янги таҳрирдаги Конституциямизда давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланган. Шу сабабли учинчи мақсадда бетакрор табиатимизни асраб-авайлаб, келажак авлодларга безавол етказиш бўйича самарали чоралар баён қилинган.

Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистонга ҳуқуқий давлат деган таъриф берилди ва шу асосда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар ҳам 3 баробар кўпайтирилди. Бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида “Халқ хизматидаги давлат”ни барпо этиш вазифаси Янги Ўзбекистон тараққиётининг асосий тамойилларидан бири этиб белгиланяти. Мазкур йўналишдаги аниқ вазифалар тўртинчи мақсад – қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этишнинг мазмун-моҳиятини ташкил қилади.

 Узоқ ва яқин давлатлар билан дўстлик алоқалари ва ўзаро ҳамкорликни барча соҳаларда янада ривожлантириш, кенгайтиришга хизмат қилувчи чора-тадбирлар бешинчи мақсаддан ўрин олган.

 - Ишонч билан айтиш мумкинки, эркин ва фаровон, қудратли давлатни қуришда бешта стратегик йўналиш яқин келажакдаги фаолиятимизда ҳал қилувчи ўрин тутади ва кўп миллатли халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади, - деди номзоднинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Байрамбек Узаков.

Учрашув сўнггида ишончли вакил барчани Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга якдиллик билан овоз беришга чақирди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+