Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсиш таъминланади

16.06.2023, 15:59

Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсиш таъминланади

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига  партиямиздан кўрсатилган номзоднинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Зомин тумани сайловчилари билан учрашди.

Анъанага мувофиқ, дастлаб, ишончли вакил сайловчиларига номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти ва сайловолди дастури бўйича батафсил маълумот берди.

Хусусан, дастурдаги  энг олий мақсадлардан бири - одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган.

Маълумки, сўнгги йиллардаги ислоҳотлар сабаб, мамлакатимизда тадбиркорлар синфи шаклланиб, жамиятимизда ҳақиқий кучга, ислоҳотлар драйверига айланди. Энди мавжуд салоҳиятга таяниб, янада юқори марралар белгиланмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистон “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига албатта киради.

Таъкидланганидек, номзодимиз дастурига кўра, бунинг учун илғор     технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш, жумладан, юқори қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади ва унга 1 миллиард доллар ажратилади.

 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари 25 минг мегаваттга, уларнинг улуши ҳозирги 14 фоиздан 40 фоизга етказилади.

Бизнес ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, инфратузилмани ривож лантириш бўйича янги ёндашувлар амалга оширилади.

Шу билан бирга, банк ва молия тизи мида йиллик кредитлаш ҳажмини ҳозирги 18 миллиард доллардан 40 миллиард долларга етказилади.

Хусусий сектор улушини оширишни, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказишни изчил давом эттирилади.

Шунингдек, бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратишни бундан буён ҳам давом эттирилади. Хусусан, солиқ тизимини соддалаштириш ва барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.        Жумладан, келгуси йилларда бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланма ва мол-мулк солиқ ставкалари оширилмаслиги қатъий кафолатланади. Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб, янги уй-жой сотиб олган аҳолига қўшилган қиймат солиғининг ярми қайтариб берилади. Натижада уй-жой хариди аҳолига арзонроқ тушади ва қурилишдаги ҳисоб-китоблар шаффоф бўлади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотган фермерларга қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи қайтарилади.

Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришла рига мос ҳолда ривожлантириш, тупроқ ва яйловларда деградациянинг олдини олиш бўйича миллий дастур қабулқилинади. Умуман, аграр соҳага жами 15 милли ард доллар инвестициялар жалб этилади.

Ишончли вакил, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг вилоят, туман миқёсида яққол кўзга кўриниб турган самараларига ҳам тўхталар экан, номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган бешта стратегик йўналиш барча жабҳаларда, жумладан иқтисодиётда барқарор ўсишни таъминлашга ва шу асосда одамларимизни ҳаётдан рози қилишга қаратилган.

 Учрашув якунида ишончли вакил барчани халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон O'zLiDePдан номзод Шакат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+