Ўртача умр кўриш давомийлиги 78 ёшга етказилади

21.06.2023, 16:34

Ўртача умр кўриш давомийлиги 78 ёшга етказилади

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида аҳоли саломатлигини яхшилаш учун шарт-шароитлар тубдан яхшиланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили Абдуҳаким Эшмуродовнинг Шўрчи туманидаги “Бобур” маҳалласида сайловчилар билан ўтказилган учрашувида ҳам айни шу жиҳатларга урғу берилди.

Хусусан, сайловолди дастурига кўра, эндиликда “Гепатит С” касаллиги бор беморлар тўлиқ давлат ҳисобидан даволанади, 2024 йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилади. Туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болаларга 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий кислотасини бепул тарқатилади. Ҳар йили юрак нуқсони бор 5 минг бола ва кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқ давлат ҳисобидан бепул даволанади. Cоғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади ва тиббий суғурта тизими жорий қилинади.

Абдуҳаким Эшмуродов бу борада кўрилаётган чоралар натижасида аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73 ёшдан ошишига эришилганини, келгусида ушбу кўрсаткични 78 ёшга етказиш вазифаси қўйилганини алоҳида таъкидлади. Бунинг учун аҳоли ўртасида ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш кўрсаткичларини кескин камайтириш чоралари кўрилади.

Учрашув давомида сайловолди дастурида кўзда тутилган барча мақсадлар фақатгина инсонларнинг яшаш тарзини яхшилаш, мамлакатни ҳар жиҳатдан ривожлантиришга хизмат қилиши айтиб ўтилди. Шу боис ишончли вакил 9 июль куни бўлиб ўтадиган сайловда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти

енгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    133
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+